2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Уларни 4 усулда билиш мумкин.
1 август эрта тонгдан талабалар қаторидан жой олишга ошиққан абитуриентлар ОТМларга кириш учун тест синовларидан ўтишни бошлади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги имтиҳон олинаётган иккита ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади. Видео, фото.
2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади. Бунда абитуриентларга тўплаган балидан келиб чиқиб, таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади. Шунингдек, академик лицейларга қабулда ёзма имтиҳон бекор қилинади.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга киришда бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, айримларидан воз кечилишини маълум қилди. «Газета.uz» кимлар қандай имтиёзларга эгалиги бўйича маълумотларни бир материалга жамлади. Уларнинг орасида зулфиячилардан тортиб, ҳарбий хизматчиларгача бор.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 6-синфдан аъло баҳога ўқиган битирувчиларга ОТМга кириш имтиҳонида қўшимча балл бериш бўйича таклифга изоҳ берди. «Боланинг тақдири нимага фақат бир кун билан ҳал бўлиб кетиши керак?», — деди вазир. У ушбу тизимни жорий қилишда коррупциянинг олдини олиш учун электрон кундалик ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.
Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов кириш имтиҳонлари харажатлари 30 млрд сўмдан ошишини маълум қилди. Моддий-техник база учун сарфланадиган харажатлар бунга кирмаслиги айтилди. Каримовнинг сўзларига кўра, ДТМга ўтган йилги қабул жараёнларида 90 млрд сўм атрофида пул тушган.
ОТМга кириш тестлари ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш хизматлари сифатини ошириш йўлларидан бири — соҳани монополиядан чиқариш ва соғлом рақобатни ривожлантириш бўлиши мумкин. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов мавжуд тест ташкилоти ва у ўтказадиган тестлар стандартлари ва сифати борасида фикр юритади.
ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди. Республика ва халқаро танловлар ғолиблари учун қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда.
Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари якунлари эълон қилинди. Имтиҳонларда 1,2 млн нафар (95,1%) абитуриент қатнашди. 63 минг нафари эса келмаган, 1187 нафари эса тест синовларидан четлаштирилган. 90 нафар абитуриентда тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланган.
«Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида Москва пўлат ва қотишмалар институти («МИСиС») Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 65 та жойда бўлиб ўтади. Тошкентда имтиҳонлар учун «Пахтакор» стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси хиёбони, «Ашхобод» сайилгоҳи ва Ботаника боғи танланди. Бу йил абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ташкил этилмайди.
Коронавирусга чалинган абитуриентлар ОТМларга кириш имтиҳонларига киритилмайди. Турли сабабларга кўра тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари имтиҳонлардан 4 кун ўтгандан кейин алоҳида ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг